Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Қайд этилишича, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 2022 йилда жами 16 мингдан зиёд кам таъминланган оилага қарийб 8 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган. Жумладан, 1000 дан зиёд фуқароларга соғлиғини тиклаш учун салкам 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлса, 87 фуқарога ногиронлик аравачаси, 14 нафар фуқарога  эса ортопедик мосламалар олиб берилган. Шунингдек, 26 нафар фуқаронинг  мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишлари учун малбағ ажратилган.  

Ўтган йилда аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, 562 нафар фуқарога тикув машиналари, 153 нафарига эса маиший техника воситалари олиб берилган.  

2 минг 700 нафар фуқарога кийим-кечак, 7000 нафардан зиёд аҳолига озиқ-овқат, 1000 нафар аҳолига хўжалик моллари ҳамда 2000 га яқин оилага нақд пул кўринишидаги моддий ёрдам берилган. “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси амалиётга татбиқ этилди. Лойиҳа доирасида бугунги кунгача 5 мингдан зиёд маҳаллага 3 миллиард сўмлик китоблар тарқатилган.    

Фонд ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасининг аҳолини манзилли ҳимоя қилиш йўналишидаги ўрни ғоят аҳамиятли. Ўтган йилда мазкур жамғармага 613 миллиард сўмдан зиёд маблағ келиб тушган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорларига асосан эҳтиёжманд оилаларга 225 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.  

“Темир дафтар”га кирган қарийб 200 минг аҳолига 222 миллард сўмдан кўпроқ маблағ эвазига моддий қўллаб-қувватланган. “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари ҳам жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.  

Шунингдек, ўтган 2022 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган.  “Ёшлар дафтари”га кирган йигит-қизларга 735 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.  

 ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди: 16 мингдан зиёд аҳолига 8 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган