Жондорда маҳалла фуқаролар йиғини раиси 400 минг сўм билан фуқарони «Темир дафтар»га киритиб қўймоқчи бўлди.
Бу ҳақида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси катта лейтенанти Муроджон Раҳматуллаев маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида тадбир ўтказилди. Натижада Жондор туманидаги маҳаллаларнинг бирида раис лавозимида ишловчи 1977 йилда туғилган фуқаро А.А. эгаллаб турган хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро Н.Ш.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилади.
Ваколатли танишлари орқали уни «Темир дафтар» га рўйхатга киритиш эвазига 400 минг сўм пора беришга далолат қилади. Жорий йилнинг 14 февраль куни соат тахминан 16:35 ларда Жондор туманидаги ўзи раислик қилувчи маҳалла биносида фуқаро Н.Ш.дан кимёвий ишлов берилган 400 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилади.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-м. 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 28, 211-м 1-қисми билан қўшимча айб эълон қилинган.
Зариф Комилов, ЎзА