Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятида фуқаролар йиғинлари раиси сайлови ўтказилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда мазкур сайлов жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Худойбердиев томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда 1 минг 25 та маҳаллада 6 минг 221 нафар “еттилик” аъзолари фаолият олиб бормоқда. Бу йил мамлакатимиз тарихида илк бор сайловлар янгича демократик тамойиллар асосида, очиқлик ва ошкораликда, фуқароларимизнинг хоҳиш ва иродасини эркин ифода этиш принципларига хос тарзда ўтказилади. 

Амалдаги қонунчиликка асосан муҳим ўзгаришлардан яна бири маҳалла раиси сайловини ўтказиш муддатларини белгилаш нормаси эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари ваколатига ўтказилган бўлиб, ушбу ўзгартириш жойлардаги маҳаллаларнинг маҳаллий вакиллик органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишига ёрдам беради. 

[gallery-23028]

Ҳозирда, май-июль ойларида ўтказиладиган маҳалла раислари сайловига қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг учун ҳудудларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Шу бўйича зарур ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланиб, ҳудудларга етказилди. 

Сайловни юқори савияда ташкил этиш учун битта маҳаллага ўртача харажатлар сметаси ишлаб чиқилиб, ҳокимликлар томонидан тасдиқланди. Унинг доирасида ҳар бир маҳалладаги ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун ўн турдаги канцелярия маҳсулоти, сайловга оид тарғибот плакатлари, сайловга чорловчи баннерлар ҳамда номзодлар ва сайловга оид маълумотлар стенди билан таъминлаш кўзда тутилган. 

– Маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича барча МФЙлар вакиллар йиғилишлари қарори билан ишчи ишчи гуруҳлари (Тошкент вилоятида 9 минг 61 нафар аъзолари) тасдиқланди. Адлия вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг февраль-март ойларида кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳлари аъзолари ўқитилди. Шунингдек, улар фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича “Маҳалла раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича” услубий тавсия, “Маҳалла сайловига оид 100 саволга 100 жавоб” ва “Маҳалла раиси сайловига оид норматив-ҳужжатлар тўплами” услубий қўлланмалар, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича “Ишчи гуруҳлари учун эслатма” ишлаб чиқилиб, ҳудудларга етказилди. Шу билан бирга, туман-шаҳар кўмаклашувчи комиссияларнинг қарори билан сайловда 246 минг 433 нафар вакиллар иштирок этиши белгиланган. Хусусан, жорий йил 1 апрель куни вилоятдаги ҳар бир туман-шаҳардан биттадан жами 22 та маҳаллада сайлов ўтказилади, – дейди Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Фурқат Худойбердиев. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раиси фидойи ва ташаббускор бўлиши лозим