2024 йилнинг 16 декабрида Президентимиз ўтказган йиғилишда банклар зиммасига маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича юклатилган топшириқлар ижроси доирасида, фуқароларни янада қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий хизматларни яқинлаштириш ва тадбиркорликка жалб этиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб “Маҳалла банкири” лойиҳаси йўлга қўйилганди.

Шунга асосан “Маҳалла банкири” лойиҳаси Наманган вилоятида ҳам самарали амалга оширилиб, ўз самарасини бермоқда. Юртимизда ижтимоий адолат, иқтисодий барқарорлик ва халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Инсон қадри учун” тамойилининг яна бир амалдаги ёрқин намунаси сифатида, Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси ташаббуси билан 14 та тижорат банкининг филиаллари томонидан вилоятдаги мавжуд 754 та маҳалла фуқаролар йиғинига 221 нафар “Маҳалла банкири” ҳамда 754 нафар “ёрдамчи агент” бириктирилди.

Маҳалла банкири ва ёрдамчи агентларнинг ўзига масъул ҳудудларда амалга ошираётган фаолиятида, аввало, хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан учрашиб, уларнинг молиявий эҳтиёжларини ўрганишга ва муаммоларга тезкор ечим топишга киришилди. Учрашув ва мулоқотларда аҳоли бандлигини таъминлаш, фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, томорқа хўжаликларида даромад манбасига эга бўлишларига кўмаклашиш, бизнес юритишни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг натижасида жорий йилнинг январь-июнь ойларида вилоятдаги тижорат банклари томонидан маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 триллион 380 миллиард 900 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, бу молия муассасаларнинг кредит маблағларининг 47,6 фоизини ташкил этди. Ҳозирга қадар “Маҳалла банкири” лойиҳаси натижасида маҳаллаларда кредитлар ҳисобидан 37 минг 245 аҳолининг даромад топишига яқиндан кўмаклашилди. 

Янги тизимни муваффақиятли амалга оширилишида вилоятдаги иқтисодий ташкилотлар қаторида акциядорлик тижорат “Агробанк” Наманган вилояти бошқармаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Банкнинг маҳаллаларга бириктирилган масъул ходимларининг ҳудудларда аҳоли билан олиб борган ўрганишларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида “Бизнесга биринчи қадам”, “Оилавий тадбиркорлик”, “Паркент тажрибаси асосида маҳалла лойиҳаси” каби дастурлар доирасида 809 миллиард сўм маблағ йўналтирилди ва ҳудудларда 12 мингга яқин одамларнинг бандлиги ва тадбиркорлиги, асосий доимий даромадга эга бўлишлари таъминланди.

Ҳозирда, вилоят бўйлаб “Агробанк” томонидан тайинланган 169 нафар “Маҳалла банкири” минглаб аҳоли вакилларига банк карталари очиб бериш, микрокредитлар ажратиш, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида етказиб бериш, шунингдек, кичик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим хизматларни кўрсатмоқда. Хусусан, айрим ҳудудларда аёллар тадбиркорлиги ва ёшлар стартаплари айнан маҳалла банкирлари кўмагида муваффақиятли йўлга қўйилган. 

– Ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз молиявий маслаҳатчиси ҳисобланган маҳалла банкирлари нафақат банк хизматларини кўрсатиш, балки аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, оилавий бюджет юритиш, жамғарма яратиш ва кредит имкониятларидан фойдаланиш борасида маслаҳатлар бериш вазифасини ҳам бажармоқда, – дейди “Агробанк”нинг Поп туманидаги маҳалла банкири Хайруллохон Асатиллахонов. – Вилоятимизнинг олис ва тоғолди ҳудудлари саналган Истиқлол, Боён, Чодакбоши ва Юқори Чодакбоши маҳаллаларида фаолият олиб бораман. Аҳоли хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашиб муаммоларига ечим топишда кўмак бериб келмоқдаман. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида “Сайхунобод” тажрибаси асосида 152 та мижозга 4,9 миллиард сўмлик 112 микролойиҳа ва 40 та лойиҳа пакети (40та) молиялаштирилди ҳамда 307 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.  Шунингдек, 112 та микролойиҳани амалга оширишга 3,5 миллиард сўм кредит ажратилиб, 227 та иш ўрни яратилди.

Биргина мисол, Юқори Чодакбоши  маҳалласида истиқомат қилувчи Гулмира Анорбоева “Маҳалла лойиҳаси” дастури асосида олган 50 миллион сўм кредит ҳисобидан ўз хонадонида туризм хизматларини кўрсатиш мақсадида дам олиш сўриларини харид қилди. Поп тумани йилнинг апрель-сентябрь ойларида туризм юқори даромад келтирадиган соҳа сифатида қулай даромад манбаидир. Мазкур лойиҳа орқали тадбиркор аёлнинг мавсумда камида 150-170 миллион сўм даромад кўради. Қолаверса, хонадонининг икки нафар аъзоси иш билан таъминланди.

“Уйчи” тажрибаси асосида ўтган даврда маҳаллаларда ўтказилган йигирмага яқин учрашувлар натижасида 108 нафардан ортиқ тадбиркорни қамраб олиш орқали 125 та доимий иш ўрни яратилди.

Масалан, мулоқотда билдирилган таклиф ва мурожаатдан келиб чиққан ҳолда “Фаррух” масъулияти чекланган жамиятга “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туризм дам олиш маскани учун 15 дона усти ёпиқ темир сури тўпламини сотиб олиш учун “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида 250 миллион кредит ажратилди. Бунинг самарасида уч киши иш билан таъминланди.

Маҳаллаларда аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, яъни, маҳсулот етиштиришдан тортиб, харид қилишгача бўлган жараёнларни занжир тизими яратиш мақсадида ҳар бир маҳаллага “Лидер тадбиркор”лар бириктирилди. Масалан, Истиқлол маҳалласи “Навобод” кўчасида истиқомат қилувчи Акбаржон Тўрабоевга “Маҳалла лойиҳаси” доирасида 50 миллион сўм кредит ажратилди ва фуқаро новвойчилик, миллий пишириқлар тайёрлаш ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди. Натижада, маҳалланинг ишсиз беш нафар аёли доимий иш ўрнига эга бўлди.

Шуни эътироф этиш даркор, Наманган вилоятида тижорат банклари мамлакатимиз раҳбари ташаббусининг биринчи иштирокчиси сифатида маҳаллаларда аҳоли, хусусан ишсиз қатлам аъзоларига молиявий кўмак ва хизматлар тақдим қилишда янгича ёндашувларни намоён этишни режалаштирган. Зеро, янги лавозим элимизга яқин, муаммоларга ечим бўлиши муқаррар. Бинобарин, “Маҳалла банкири” бу оддийгина лойиҳа эмас, халқимизнинг давлатга, шу жумладан, банкларга бўлган ишончини мустаҳкамловчи, ҳар бир хонадонга барака олиб кирувчи тизимдир.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла банкири – аҳоли фаровонлигига хизмат қилади