Лола Жўраева Гран-прида учта бронза медални қўлга киритди
Чехияда бадиий гимнастика бўйича ўтказилган нуфузли Гран-при баҳсларида ҳамюртимиз Лола Жўраева 17 мамлакат вакиллари орасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Брно шаҳрида кечган беллашувларда вакиламиз ҳалқа, булава ва тасма билан бажариладиган машқлар бўйича финалларнинг барчасида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Натижада, гимнастикачимиз мусобақани учта бронза медаль билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА