Гулжаной Наимова — Мужу Гран-приси ғолиби
Корея Республикасининг Мужу шаҳрида пара таэквондо бўйича йилнинг муҳим рейтинг турнирларидан бири — “Muju Taekwondowon 2026 World Para Taekwondo Grand Prix” мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди.
Беллашувлар якунида аёллар ўртасида +65 килограмм вазн тоифасида Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи финал баҳсида “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиби Эми Трусдейлни мағлуб этди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг) ва Асад Тоштемиров (+80 кг) бронза медалларига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА