Тайланд Камбоджа билан чегарадаги иккита ҳарбий объектга зарба йўллаган. Хабарларга кўра, Тайланд Камбоджа билан чегара пунктларини ёпишга қарор қилган.

Тўқнашувлар тайландлик аскар “баҳсли ҳудуд”да мина портлаши оқибатида “бир оёғидан айрилгани” ортидан келиб чиқди. Айни пайтда Тайланд Камбоджадаги элчисини чақириб олган.

Ушбу тўқнашув бўйича икки давлат расмий янгиланишларни маълум қилди.

Тайланд:

Тайланд Миллий Хавфсизлик Кенгаши (МХК) вакилининг сўзларига кўра, бугун маҳаллий вақт билан соат 07:30 дан кейин Камбоджа ҳарбийлари чегара яқинида Тайланд қўшинларини кузатиш учун учувчисиз самолётларни жойлаштирди.

Орадан кўп ўтмай, чегара яқинида РПГ олиб кетаётган Камбоджа ҳарбийлари тўпланишди. Тайланд томонидаги аскарлар чегара ортидаги Камбоджа зобитлари билан баланд овозда музокара ўтказишга ҳаракат қилишди, аммо бу муваффақиятсиз бўлди. Камбоджа аскарлари соат 08:20 атрофида ўқ отиб, Тайланд томонини ўч олишга мажбур қилди.

Тайланд Камбоджани оғир қуролларни, жумладан, “БМ-21” ракета отиш мосламалари ва артиллериясини жойлаштириб, чегаранинг Тайланд томонидаги уйлар ва жамоат объектларига зарар етказганликда айблади.

Тайланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги чегарадаги қуролли тўқнашувда 12 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Улар орасида бир нафар ҳарбий ва 11 нафар тинч аҳоли вакиллари бор. 

Камбоджа:

Тайланд аскарлари бугун эрталаб соат 06:30 атрофида тўқнашувни бошладилар, улар чегара яқинидаги Хмер ҳинду ибодатхонасига бориб, унинг пойдеворига тиканли сим ўрнатиб, олдинги келишувни бузди.

Камбоджа Миллий Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Тайланд аскарлари соат 07:00 дан кейин дронни учирган ва 08:30 атрофида “ҳавога” ўқ узган.

Вазирлик матбуот котиби Мали Сочеатанинг сўзларига кўра, соат 08:46 да Тайланд аскарлари “олдиндан” Камбоджа қўшинларига қарата ўт очган ва бу ҳолат камбоджалик ҳарбийларда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланишдан бошқа чора қолдирмаган.

Сочеата яна Тайландни ҳаддан ташқари кўп қўшинлар жойлаштирганликда, оғир қуроллардан фойдаланганликда ва Камбоджа ҳудудига ҳаво ҳужумлари уюштирганликда айбламоқда.

Ўткир ХОН, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
LIVE: Тайланд ва Камбоджа чегарасида тўқнашувлар юз бермоқда