Пойтахтимизда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар ўқитувчилари ўртасида математика ва кимё фанлари бўйича ташкил этилган “Лидер ўқитувчилар” ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилган “Robo-coding” олимпиадаларининг республика босқичида ғолиб бўлган иштирокчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Қишки таътил кунларида ўқувчиларнинг ижодий ва экспериментал қобилиятини ривожлантириш ҳамда қизиқишини рағбатлантириш мақсадида Агентлик тизимидаги мактаб ўқувчилари ўртасида сунъий интеллект ва робототехника йўналишлари бўйича икки босқичли “Robo-coding“, яъни Робо-кодлаш олимпиадаси ташкил этилди. 

Робо-кодлаш олимпиадасининг республика босқичи жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабида ўтказилди. Унинг натижаларига кўра 5-8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган баҳсларда биринчи ўринни Бухоро шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Настаринбону Исматова ва Жаҳонгир Жўраев, иккинчи ўринни Нукус шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари Ислом Зинҳайдаров ва Малика Ҳожамуратова, учинчи ўринни эса Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Усмонжон Муҳаммадалиев ва Искандар Содиқжонов қўлга киритди. 

9-11-синф ўқувчилари ўртасидаги баҳсларда эса биринчи ўринга Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Улуғбек Раҳматуллаев ва Нозимжон Абдураҳимов, иккинчи ўринга Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Бексултан Базарбаев ва Манзилбек Карлибаев, учинчи ўринга эса Фарғона шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Улуғбек Иброҳимов ва Абдулаҳад Набиев лойиқ топилди. 

Шунингдек, Агентлик тизимидаги мактабларнинг математика ва кимё фани ўқитувчиларининг маҳорати ва билим даражасини ошириш, уларнинг ўз иқтидорини намоён этишида кўмаклашиш ҳамда касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Лидер ўқитувчилар” олимпиадаси ташкил этилди. 

Мазкур олимпиаданинг республика босқичи 5 январь куни Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабида ўтказилди. 

Олимпиада натижаларига кўра математика фанидан биринчи ўринга Бухоро шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси Аббос Муҳаммедов, иккинчи ўринга Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси Комил Содиқов, учинчи ўринга эса Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси Мусохон Турсунов лойиқ деб топилди. 

Кимё фанидан ўтказилган синовларда эса, биринчи ўринни Навоий шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Дилшод Норқулов, иккинчи ўринни Марҳамат туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Омадилло Зокиров, учинчи ўринни Чуст туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Дониёр Тоҳиров қўлга киритди. 

Шунингдек, ҳар бир фан бўйича энг юқори ўринларни эгаллаган 10 нафардан ўқитувчи ушбу фанларнинг Фан кенгаши аъзолиги сертификатига ҳам эга бўлди. 

Н.Усмонова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лидер ўқитувчилар” ҳамда “Robo-coding“ олимпиадалари бўлиб ўтди