Лайма Владсон Мисрда чемпион бўлди
Мисрнинг Шарм-эль-Шейх шаҳрида ўтказилган теннис бўйича W15 тоифасидаги халқаро турнирда ҳамюртимиз Лайма Владсон жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.
Ҳамюртимиз мусобақада мисрлик теннисчи Ясмин Эззат билан тандемда иштирок этиб, турнир давомида барқарор ва ишончли ўйин намойиш этди.
Финал учрашувида улар мусобақанинг биринчи рақамли сараланган жуфтлиги - нейтрал теннисчи Дария Зелинская ва словакиялик Радка Зелничкова дуэтига қарши кортга чиқиб, 7:4, 3:6, 10:6 ҳисобида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, Лайма Владсон ўтган ҳафта якунида айнан ушбу шаҳарда ўтган жуфтлик беллашувларида вице-чемпионга айланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА