Лайма Владсон Мисрда чорак финалга чиқди
Мисрнинг Шарм-эль-Шейх шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан W15 таснифига кирувчи хотин-қизлар ўртасида давом этаётган турнирда мамлакатимиз шарафини Лайма Владсон ҳимоя қилмоқда.
Нуфузли мусобақанинг жуфтлик беллашувларида Лайма мисрлик Ямин Эззат билан тандем ҳосил қилди. Улар чорак финалда италиялик Камилла Занолини ва франциялик Лоуна Зоппас жуфтлигини 4:6, 7:6, 10:5 ҳисобида таслим этган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, Лайма ва Ямин нуфузли турнирнинг финал остонасида нейтрал теннисчи Мария Головина ва қозоғистонлик Аружан Саганикова билан кучи синашадиган бўлди. Дарвоқе, Лайма Владсон ўтган ҳафта якунида айнан ушбу шаҳарда ўтган жуфтлик беллашувларида вице-чемпионга айланган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА