Лайма Владсон Миср турнири финалида
Мисрнинг Шарм-эль-Шейх шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан W15 таснифига кирувчи хотин-қизлар ўртасида давом этаётган турнирда Лайма Владсон мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Нуфузли мусобақанинг жуфтлик беллашувларида Лайма мисрлик Ямин Эззат билан тандем ҳосил қилди. Финал остонасида улар нейтрал теннисчи Мария Головина ва қозоғистонлик Аружан Саганикова билан беллашиб, 4:6, 6:4, 10:4 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, финал босқичига чиққан Лайма ва Ямин бош соврин учун ўтадиган сўнгги ҳал қилувчи ўйинда нейтрал теннисчи Дария Зелинская ва словакиялик Радка Зелничкова дуэтига қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА