Кузнинг олтинранг жилоси
Поёнига етиб бораётган куз пойтахт манзараларига ўзгача чирой бағишламоқда. Дарахтларнинг сариқ ва қизғиш тусга кирган барглари, йўлакларга тўшалган хазонлар фаслнинг бетакрор жозибасини намоён этмоқда.
Дарахт шохларидаги олтинранг барглар орасидан сизиб ўтган қуёш нурлари кўзни қувонтиради. Майин шабадада оҳиста тўкилаётган япроқлар, оёқ остидаги хазонларнинг шитирлаши кузнинг сокин нафасини ҳис эттиради.
Бу манзаралар кундалик ташвишлардан бир зум тўхтаб, атрофдаги гўзалликни илғашга ундайди. Табиат қиш олдидан ўзининг сўнгги рангларини намойиш этаётгандек...
[gallery-32519]
Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА