Бугун АОКАда ўтказилган брифингда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев бу ҳақда маълум қилди.

Унда айтилишича, жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли олиб борилмоқда. Хусусан, жамиятда Марказий штаб ҳамда ҳудудларда вилоят, шаҳар ва туман штаблари ташкил этилиб, соҳа 24 соатлик иш режимига ўтказилган. Ҳудудларда 6 300 дан ортиқ ходимдан иборат 1 376 та туну-кун фаолият юритадиган авариявий бригада навбатчилиги ташкил этилган ва уларга 1 360 та махсус авто ва техника бириктирилган.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектларини ҳамда кўп квартиралари уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мавсум ишларини сифатли олиб боришда муҳим омил бўлмоқда. Унга мувофиқ, бугунги кунда 30 минг километрга яқин тармоқ ҳамда 10 200 та трансформатор мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, 35-110 киловольт кучланишли электр узатиш тармоғининг қувватини ошириш мақсадида Хитой халқ Республикаси томонидан ишлаб чиқилган жами 69 дона куч трансформатор олиб келинди ва ҳудудларга етказилиб берилди. Айни пайтда 62 дона трансформатор подстанцияларга ўрнатилди ва юклама берилди. Яна 7 та куч трансформатор ўрнатиш жараёнида, – деди Ф.Нуралиев.

Бу каби ишлар туфайли ҳудудлардаги 200 та подстанцияда 255 та мавжуд куч трансформаторининг қуввати оширилиши ҳисобига ушбу подстанцияларда юклама меъёрлаштирилади. Бу эса қўшимча 2 655 МВА қувват яратилиши имконини беради. Шунингдек, тадбирда фавқулодда авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш, жойларда зарур ускуналар захираси яратилгани ҳамда тақсимловчи тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастурлар доирасида 3 300 километр электр тармоғи ва 964 та трансформатор янгилангани таъкидланди.

Таъкидланганидек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жорий йил 1 октябрга қадар тўлиқ якунланади. Келгуси йил 1 мартга қадар туну-кун иш ташкил қилган ҳолда, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш борасида барча зарурий чоралар кўрилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жорий йил 1 октябрга қадар тўлиқ якунланади