Қашқадарё вилоятида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида аҳоли ва ижтимоий соҳани узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 июлдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали томонидан 3 093,6 километр электр узатиш тармоқлари ва 1 055 та трансформаторда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 186 та трансформатор ҳудудларга етказилиб, 157 таси ўрнатилди. Мавсум олдидан 361,1 километр янги электр тармоғи қурилиб, мавжуд инфратузилманинг ишончлилиги янада оширилди.

Таъмирлаш ва профилактика ишларига 83 та бригада, 684 нафар мутахассис, 29 та махсус техника ва 58 та автомашина жалб этилди. Шу билан бирга, эҳтимолий авария ҳолатларига тезкор жавоб бериш мақсадида 32 та трансформатор, 15 тонна мой, 15,3 километр кабель, 10 тонна сим, 50 та муфта ва 1 370 дан ортиқ эҳтиёт қисмлар захираси яратилди.

Айни пайтда вилоятда 805 мингдан зиёд истеъмолчи 202 та подстанция, 32 минг километр электр тармоғи ва 11 299 та трансформатор орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар вилоятдаги аҳоли, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларининг 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз электр таъминотини таъминлашга хизмат қилади.
Ўлмас Баротов, ЎзА