Экология фақат сизники ёки меники эмас, барчамизники…

Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш ҳамда катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Жумладан, биринчи маротаба - март ойи якунида пойтахт Тошкентда “Автомобилсиз кун” акцияси ташкил этилди. Кўрдик, кун бўйи кўплаб ташкилотлар раҳбарлари бошчилигидаги ходимлар жамоат транспортидан фойладанди ёки пиёда юрди. Бу, албатта фуқароларимизга намуна бўляпти, уларнинг экологик маданиятини оширишга хизмат қилади.

25 март куни Ер сайёрасига ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилди. Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган даврида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 215 миллиард 648 миллион сўм зарар етказилган.

Шунингдек, 30 март куни ҳам “Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни” муносабати билан Экология, вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази томонидан “Чиқиндисиз дунё учун!” оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Cz8Tojsc7kU" title="Kun mavzusiga aylangan “Avtomobilsiz kun”, bir soatga oʻchgan chiroq - ekologik aksiyalar haftasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири Экология вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида экофаоллар билан суҳбатлашиб, ҳафта мавзуларига айланаётган, юқорида келтирилган уч муҳим акция бўйича махсус материал тайёрлади.  

Масалан, вазирликнинг Волонтёрлар ва экофаоллар билан ишлаш бўлими бошлиғи Зарина Абдуллаева ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш, жумладан бунда жамоатчилик эътиборини тортадиган тадбирлар ташкил этиш хусусида фикр юритди.

Экология вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳром Холхўжаев “Автомобилсиз кун”ни оммага кенг тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишларни гапириб берган бўлса, вазир котибияти раҳбари ўринбосари Қадамбой Саидов ушбу акциялар доирасида жаҳон тажрибасини ўрганиш жараёнлари, юртимизда иқлим ўзгариши билан боғлиқ режаларга алоҳида тўхталди.

Дарҳақиқат, ўтаётган бир ҳафта ичида атроф-муҳит муҳофазасига ғамхўрлик қилишни назарда тутувчи муҳим уч акция эълон қилинди. Мазкур ташаббуслар диёримиз экологиясининг ўзгаришига бўлган навбатдаги қадамлардан.

Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун мавзусига айланган “Автомобилсиз кун”, бир соатга ўчган чироқ - экологик акциялар ҳафтаси (+видео)