Юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ўзининг кўркам манзиллари, қадимий бинолари, осори-атиқалари билан сайёҳларни ўзига жалб этиб келган. Айниқса, Тошкент вилоятининг жозибадор табиати кишида ўзгача ҳиссиёт билан саёҳат қилишга ва ҳордиқ чиқаришга иштиёқ уйғотади. Шу маънода, вилоятнинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзига хос табиий ҳудудларда янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича кўплаб амалий ишлар йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 – 2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида"ги қарорида ҳам вилоятда туристлар оқимини янада кўпайтириш, замонавий туризм инфратузилмаси жадал ривожланишини таъминлаш мақсадлари белгилаб берилган эди.

Шунингдек, ҳужжатда туризм йўналишларидаги тадбиркорлик соҳасига ушбу ҳудудлар аҳолисини кенг жалб қилиш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, Паркент туманининг “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Кумушкон туризм қишлоғи”ни ташкил этиш назарда тутилган эди.

Ушбу мақсадлар рўёби сафатида Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган Кумушкон ва Чашма қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Дарҳақиқат, бугунги кунда Тошкент вилоятида 118 та меҳмонхона ва дам олиш зоналари, 902 та оилавий меҳмон уйлари, 80 та хостел, 40 та санаторий ва бошқа соғломлаштириш объектлари мавжуд.

Юртимизнинг бошқа ҳудудларидан Тошкент вилоятга ташриф буюрадиган маҳаллий туристлар сони кейинги беш йилида 628 мингдан 7 миллион 500 минг нафарга, хорижий туристлар сони эса 83 мингдан 463 минг нафарга етди.

Шуни айтиш жоизки, Паркент туманидаги Кумушкон, Заркент, Сўқоқ ҳудудлари мамлакат туризм бозорида ўзининг алоҳида ўрнига эга. Уларни ривожлантириш, туристлар оқимини янада кўпайтириш хизматлар ҳажми ва даромадларни оширишга хизмат қилади.

Шу мақсадда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Туризм қўмитаси вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Кумушкон ҳудудини ўрганиб чиқиб, туризм объектлари барпо қилиш бўйича 10 дан ортиқ инвестор билан музокара ўтказди. Кумушкон қишлоғини “Туризм қишлоғи”га айлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқилди.

Бу борада туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Паркент туманида 2 та замонавий меҳмонхона, 1 та “Шоирлар уйи”, ва 33 та оилавий меҳмон уйлари ва бошқа хизмат кўрсатувчи объектлар, фойдаланишга топширилди.  

Жойларда сайёҳларга қулайлик яратиш учун 7 та намунавий санитария-гигиена шохобчаси барпо этилди. Хусусан, 20 та туризм объектида Wи-Фи ҳудудлари, 8 та туристик маршрутлар қатнови йўлга қўйилди.

Туманда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 3 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 40 та янги иш ўрни яратилди. Кумушкон қишлоғида республикада биринчилардан бўлиб “Туризм қишлоғи” лойиҳаси бошланиб, бугунги кунда расмий ўз фаолиятини бошлади.

Паркент туманидаги Кумушкон ва Чашма қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда юқоридаги маълумотлар берилди. Тадбирда Туризм қўмитаси вакиллари, Тошкент вилояти ва Паркент тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда фаоллар иштирок этди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oVGFL0MrPQA" title="Kumushkon va Chashmaga “turizm qishlogʻi” maqomi berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Марҳабо МАДАМИНОВА,

Аслиддин АЛИЖОНОВ(видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кумушкон ва Чашмага “туризм қишлоғи” мақоми берилди (+видео)