Тошкент давлат иқтисодёт университетида Австриянинг Кремс амалий фанлар университети (“IMC University Krems”) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки таълим маскани ўртасидаги қўшма таълим дастурларини янада ривожлантириш, академик алмашинувни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

ТДИУ ректори профессор Тўлқин Тешабоев ва “IMC University Krems” кузатув кенгаши раиси профессор Ҳайнс Бойер бошчилигида кечган учрашувда қўшма таълим дастури (“dual degree program”)нинг амалий натижаси, кадрлар тайёрлаш жараёнига халқаро стандартни жорий этиш ҳамда амалиёт дастурларини такомиллаштириш мавзулари муҳокама қилинди.

Шунингдек, таълим сифатини ошириш, рақамли ечим асосида баҳолаш тизимини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар алмашинуви ва халқаро грант лойиҳаларини илгари суриш масалалари ҳам кўтарилди.

Тадбир якунида “Ректор ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Талабалар илмий ғоялари ва стартап ташаббуслари ҳақида маълумот бериб, халқаро ҳамкорликнинг таълим жараёнига таъсири ҳақида фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ишга туширилган TДИУ ва Кремс амалий фанлар университети ўртасидаги қўшма таълим дастури тўлиқ инглиз тилида амалга оширилади ва битирувчиларга ҳар икки университет дипломи берилади.

Дилшод Ҳакимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кремс университети билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади