ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистоннинг Ўмондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Ҳотамов ҳамда мамлакатимизнинг Қувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аюбхон Юнусов халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов меҳмонлар билан учрашди.
[gallery-23301]
Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида туризм, инвестиция, экспорт масалалари борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Хусусан, ҳўл ва қуритилган мева экспорти, эко ва тиббий туризм йўналишларида самарали ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Вилоят ҳокими “Наманган халқаро аэропорти”да йўлга қўйилаётган карго тизими ҳақида тўхталиб, ушбу тизим вилоятда экспорт қамрови ва ҳажмини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Жараён юзасидан доимий ҳамкорликка келишиб олинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА