Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 июль куни “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитидаги иштироки ва нутқи мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

— Марказий Осиё ва Кўрфаз минтақаси халқлари ўртасидаги муносабатлар узоқ тарихга эга, — деди фракция раҳбари Алишер Қодиров. — Яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва анъаналар, муқаддас ислом динимиз уларнинг асосини ташкил этади. Айниқса, Мовароуннаҳр ва Арабистон ўртасидаги тарихий алоқаларни ривожлантиришда буюк мутафаккир ва аллома боболаримизнинг хизмати беқиёс. Олий даражадаги учрашувларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан “Кўрфаз – Марказий Осиё” ягона визасиз сайёҳлик маконини ва туристлар учун мўлжалланган замонавий кластерларни яратиш, қўшма туристик маҳсулотларни кўпайтириш ҳамда 2024 йилда Ислом дунёси туризм пойтахти, деб эълон қилинган Хива шаҳрида минтақаларимиз етакчи сайёҳлик операторлари форумини ўтказиш таклифи илгари сурилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Кўрфаз мамлакатлари билан алоқалари янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан таъкидланди. Бугунги кунда юртимиз билан ушбу минтақа давлатлари ўртасида амалга оширилаётган умумий лойиҳалар портфели 20 миллиард доллардан ортди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини таъсис этиш ва унинг дастлабки йиғилишини Самарқандда ўтказиш ташаббуси илгари сурилди. Саммит иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватладилар.  

Бир сўз билан айтганда, ушбу ташриф нафақат маънавий, балки иқтисодий нуқати назардан ҳам катта аҳамиятга эга бўлди, — деди партия етакчиси.  

Шундан сўнг депутатлар кун тартибидаги бир қатор қонун лойиҳаларини қизғин муҳокама қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрфаз мамлакатлари билан алоқаларимиз янги босқичга кўтарилмоқда