Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси, ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Хисанг Ким диссертация ёқлади.

Хорижлик олим юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун “Халқаро ҳуқуқ” ихтисослиги бўйича “Халқаро савдони тартибга солиш тизими истиқболини баҳолаш: Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва минтақавий савдо битимлари” мавзусидаги ишини ҳимоя қилди. Жаноб Хисанг Кимнинг мазкур тадқиқот иши юридик фанлар доктори, профессор Г.Исмоилова илмий раҳбарлиги остида амалга оширилди.

Тадқиқотчи ўз олдига бир неча мақсадларни қўйган. Масалан, халқаро ҳуқуқий муаммолар ечимини таъминловчи замонавий ҳуқуқнинг амалдаги меъёрлари асосида илмий-назарий ва амалий таклиф, тавсиялар ишлаб чиқиш. Бу таклиф ва тавсиялар мамлакатимизнинг халқаро савдони тартибга солиш шаклларига, иқтисодий ўсишга ва минтақавий интеграцияга қандай таъсир қилишини ўрганишга қаратилган. Шунингдек, олим ЖСТ билан ва минтақавий савдо битимлари аҳамиятини ўрганишга алоҳида эътибор қаратган. Замонавий глобал муносабатларнинг муҳим жиҳатларини тадқиқ этган. Минтақавий савдо битими замонавий савдо бошқарувида муҳим ўрин тутиб, иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантиради, аъзо мамлакатлар ўртасида савдони осонлаштириш воситаси сифатида намоён бўлади.

Халқаро савдони тартибга солиш соҳасига муносиб ҳисса қўшадиган ушбу илмий иш ЖСТ доирасида минтақавий савдо битимларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, халқаро савдони янада самарали ва адолатли тартибга солишни рағбатлантиришга қаратилган амалий-сиёсий тавсиялар тақдим этади. Шунингдек, савдо битими ишлаб чиқишда жамоатчилик иштироки аҳамиятини таъкидлаш, бизнесда савдо битимидан ўз манфаати йўлида самарали фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш йўлларини тадқиқ этади.

ЖСТ доирасидаги ва минтақавий савдо битимларига дахлдор низоларни бартараф этиш механизмини, савдо можароларини ҳал қилиш жараёнидаги мураккабликларни ёритиш, жаҳон савдо қоидаларига риоя қилишни таъминлаш масалалари ҳам диссертациянинг муҳим қисмидир. Кореянинг савдони либераллаштириш ва низоларни ҳал этиш механизмига оид тажрибасидан амалий мисоллар келтирилиши ҳам ишнинг муваффақиятини таъминлаган.

Айтиш жоиз, Жанубий Корея Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилиниши жараёнида Ўзбекистонга кўмаклашиб келмоқда. Жумладан, мамлакатимиз ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳга Корея Республикасининг мазкур тузилмадаги доимий вакиллари раислик қилган.

Диссертация муҳокамаси юқори савияда, баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Умуман, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алоқалар юқори даражада ривожланаётган айни дамда бундай илмий тадиқот ишлари икки томонлама муносабат янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

                                                    ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонда илмий даража олди