Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги олдидан Андижон вилоятида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Андижон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ҳам сана муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Конституция ва ёшлар” мавзусида мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда ҳуқуқшунослар томонидан ўқувчиларга Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг жамият ҳаёти ва инсон камолотидаги аҳамияти ҳақида кенг тушунча ва маълумотлар берилди.
[gallery-4976]
Ёшларнинг ҳуқуқий ва Конституцияга оид билимини бойитишга қаратилган мазкур тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва китоблар тақдим этилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА