Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.

Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий  онги ва маданиятини янада юксалтириш, сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, Бош қомусимизнинг мазмуни-моҳиятини теран англаб етиши учун қулай шароит яратиш,  эркин фикрлаш қобилиятини янада ривожлантириш  ва фаол фуқаролик кўз қарашини янада мустаҳкамлаб бориш мақсадида ташкил этилган танлов давомида  жамоалар 2 та шарт бўйича билимини намойиш этишди.

Якуний натижаларига кўра, фахрли биринчи ўринни “Қалқон” жамоаси, иккинчи ўринни “Адолат ёшлари” жамоаси, учинчи ўринни эса “Лидерлар” жамоаси эгаллади.  

– Бу каби тадбирлар талаба-ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини  оширишга хизмат қилади, – дейди филиал ёшлар етакчиси Б.Хожабергенов. – Иштирокчиларнинг билим савияси ҳакамлар томонидан  одилона баҳоланиб борилди.

Ғолиб ва фаол иштирок этган жамоаларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Конституция билимдони” танлови ғолиблари тақдирланди