Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида туризмни ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга етарлича шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Навоий вилояти ҳам ўзининг туризм салоҳияти билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Айниқса, кейинги йилларда зиёрат ва экотуризмни янада ривожлантиришга эътибор кучайтирилди. 

Жумладан, биргина Конимех туманида айни пайтда 1 та оилавий меҳмон уйи ва та ўтовли оромгоҳ, 1 та дам олиш маскани фаолият олиб бормоқда. 2024 йилнинг ўзида та ўтовли оромгоҳ ташкил этилди.

Туманда соҳани янада ривожлантириш, ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий сайёҳларга малакали ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири “QIZILQUM SAFARI” МЧЖ томонидан Айдаркўл бўйида 500 ўринли ўтовли лагерь ташкил этилди. Туризм кластери ўзида сайёҳларга меҳмонхона, овқатланиш, 2 та транспорт, гид экскурсовод, 46 та ўтовдан иборат ўтовли лагерь, бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имкониятига эга пляж хизматларини жамлаган.

“YURT CAMP” МЧЖ томонидан 500 ўринли ўтовли лагерь, отда ва туяда сайр қилиш, ов қилиш, 2 та ресторан, савдо дўконлари, транспорт ҳамда туркомпания хизматларини ўз ичига олган туризм кластери ташкил этилган бўлса, “KEMEL TRAVEL” МЧЖ томонидан эса Айдаркўл бўйида меҳмонхона, 5 та кемпинг, 2 та глемпинг, бассейн, ресторан ҳамда туркомпания хизматларини ўз ичига олган туризм кластери ташкил этилди. 

Албатта, бу каби саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Йил сайин туман ҳудудида ташкил этилган туризм масканларига келувчи сайёҳлар оқими кўпаймоқда. Биргина 2024 йилда туманга 11,5 минг нафар хорижий ва 44,8 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилиб, туризм экспорти ҳажми 2,8 миллион долларга етказилди. Жорий йилда эса хорижий сайёҳлар сонини 14 минг, маҳаллий сайёҳлар сонини эса 46 минг нафардан ошириш, туризм экспорти салоҳиятини 20 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Бугунги кунда эса туманда чўл туризмини йўлга қўйиш бўйича мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари вилоятга ташрифи давомида 2025 йилда Навоийга 500 минг хорижий туристни жалб қилиб, бу хизмат экспортини 150 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилганди, – дейди туман ҳокими Руслан Рўзиев. – 2024 йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида туман ва шаҳар секторлари раҳбарларининг туризмни ривожлантиришга доир ўқув-амалий семинарида иштирок этдим. Ўқув-амалий семинарида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси мажлисида сўзлаган нутқлари, шунингдек, 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши муносабати билан раҳбарлар олдида турган вазифалар тўғрисида сўз юритилди. Ўқув-амалий семинар давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги туристик лойиҳалар билан яқиндан танишдик ва туманимизда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ҳамда режалаштирилган асосий лойиҳаларни тақдим этдик. 

Бугунги кунда Конимех тумани республикадаги туризмга ихтисослашган 37 та туман қаторига киритилган бўлиб, айни пайтда туманда Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери кўринишидаги ўтов оромгоҳи фаолияти йўлга қўйилган. 

Жорий йилда эса “Янгиқазғон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Янгиқазғон” ОФЙ Ўразжан қишлоғи ҳудудидан ўтувчи “4r-62” йўлининг 38-42 километр оралиғида 24/7 режимдаги савдо ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш”, “Қизилқум чўлларида дам олиш маскани ташкил этиш”, “Айдаркўл бўйида дам олиш маскани ташкил этиш” ва “Янгиқазғон” ОФЙда яшовчи аҳоли уйларида туризм хизматини ташкил этиш” каби туризм йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 300 га яқин янги иш ўринлари яратилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан чўл ва “сафари” туризми йўналишида фаолият юритаётган юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар шаклидаги меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) учун 2037 йил 1 январга қадар узайтирилди. Шунингдек, палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланди. Бу имтиёзлар эса туризм соҳаси ривожи, хусусан, ўтовли оромгоҳлар билан фаолиятини олиб бораётган тадбиркорларга кенг имконият яратиши шубҳасиз.

Перизат Мингтаева, 

халқ депутатлари Конимех тумани 

Кенгаши депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конимех туманида туризм соҳаси ривожланмоқда