Колумбияда дрон ҳужуми: қурбонлар бор
Колумбиядаги маҳаллий нашрлар ёзишича, ҳодиса 10 қуруқлик операциялари батальони бўлинмаларининг Барко-Ла-Силья қишлоғида ўтказган амалиёти чоғида содир бўлган.
Ҳужум вақтида дрондан жами 20 та портловчи қурилма ташланган. Оқибатда тўрт нафар ҳарбий хизматчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна беш киши турли даражада жароҳат олган, уларнинг айримлари оғир аҳволда қолмоқда.
Ўлка президенти Абелардо де ла Эсприэлья наркотеррорчилар томонидан амалга оширилган ушбу ҳужумни кескин қоралаб, марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва айбдорларни аниқлаш учун хавфсизлик кучлари жалб қилинганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни мамлакат шимолидаги Боливар ҳудудида жойлашган ҳарбий базага уюштирилган шунга ўхшаш дрон ҳужумида беш нафар аскар ҳалок бўлган ва 33 дан ортиқ киши яраланган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА