Америка Қўшма Штатларида футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги қолган икки ўйин ўтказилди. Унда “Реал” — “Ювентус”, “Боруссия Д” — “Монтеррей” ўзаро рақобатлашди.
“Реал” жамоаси 1:0 ҳисобида “Ювентус” клубини таслим этди. Учрашувдаги ягона голга 54-дақиқада Гонсало Гарсия муаллифлик қилди. Шунингдек, “Боруссия Д” ва “Монтеррей” жамоалари ўртасидаги ўйин 2:1 ҳисобида тугади.

Энди жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари 4-6 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз:
4 июль: “Флуминенсе” — “Ал-Ҳилол” (23:59):
5 июль: “Палмейрас” — “Челси” (06:00), “ПСЖ” — “Бавария” (21:00):
6 июль: “Реал Мадрид” — “Боруссия Дортмунд” (01:00).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА