Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан талаба-ёшлар ўртасида “Китобхон ёшлар лигаси” онлайн китобхонлик танловининг 3-мавсуми ўтказилди.

Унда юртимиздаги барча олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган 125 минг нафарга яқин талаба-ёш қамраб олинди. 

Танлов давомида иштирокчиларга 15 кун муддатда мутолаа қилиш учун Рей Бредберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” ҳамда Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” китоблари вазифа қилиб берилди ва муддат якунлангач, шу асарлар асосида иштирокчиларга жами 150 та тест саволлари берилди. 

Барча иштирокчилар тестларни @kitobtanlovbot орқали онлайн ечди ва якунда энг юқори натижага эга 150 нафар иштирокчи танловнинг финал босқичида қатнашди. 

[gallery-17474]

Танловни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида интеллектуал беллашувнинг финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги масъул олий таълим муассасалари белгиланди ва финалга ўтган ҳар бир иштирокчи мазкур олийгоҳларга ташриф буюриб, кузатувчи назорати остида финал тестларини ишлади. 

Финалда иштирокчиларга жами 50 та тест саволи ва ҳар бир тестни ечиш учун 40 сониядан вақт белгиланди. 

Ҳар бир ҳудуддаги тест ишлаш жараёнлари Zoom платформаси орқали ташкилий ишчи гуруҳ томонидан кузатиб борилди. Якунда энг кўп тўғри жавоб топган иштирокчилар ғолиб бўлди. 

Жумладан, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Дилнавоз Ҳайтаҳматова биринчи ўринга муносиб бўлди. Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси Райҳона Тошмуродова, Жиззах давлат педагогика университети талабаси Гавҳар Фаттоева иккинчи ўринга, Ўзбекистон Миллий университети талабаси Дурдона Мадраҳимова, Тошкент давлат юридик университети талабаси Абдурайим Эргашев, Навоий давлат педагогика институти талабаси Маржона Мансурова учинчи ўринга лойиқ топилди. 

Шу билан бирга, танлов тарғиботида фаол қатнашиб, энг кўп реферал балл тўплаган 10 нафар иштирокчи ҳам танловнинг “Энг фаол тарғиботчи” номинацияси ғолиби деб топилди. 

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхонлик танлови ғолиблари аниқланди