Андижонда “Китобсевар миллат” шиори остидаги китобхонлик ҳафталиги тадбирлари юқори кўтаринкилик билан ўтказилмоқда.

З.М.Бобур номидаги вилоят ахборот кутубхона марказида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ҳамда шоирлар, санъаткорлар, китобхонлар, ёшлар иштирок этди. Унда мамлакатимизда юртдошларимизнинг маънавияти, дунёқараши ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизни улуғлаш, аҳолининг китобхонлик даражаси ва мутолаа маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

– Президентимизнинг жорий йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг тегишли бандида республикамизда шу йил 10-15-апрель кунлари “Китобсевар миллат” шиори остида республика “Китобхонлик ҳафталиги” ни ўтказиш белгиланган, – дейди З.М.Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Гулнорахон Исмоилова. – Ана шу ҳужжат ижроси доирасида вилоятимизда ҳам китобхонлик ҳафталиги тадбирлари юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтмоқда.  

Китобнинг жамият маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китобхонлик, китоб мутолааси маданиятини юксалтириш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенг тарғиб этиш мақсад қилинган. Ҳафталик доирасида вилоятдаги меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар, китоб ярмаркалари, акциялар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, танловлар ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлар юртдошларимиз, айниқса, китобхонлар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирмоқда.  

[gallery-11441]

Вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида вилоятда ижод қилаётган ёзувчи ва шоирлар, ёш ижодкорлар иштирокида ўтказилган янги китоблар тақдимотида сўз олганлар китобнинг жамият ривожи, инсон камолоти ҳамда маънавий дунёсини бойитишдаги ўрни хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирди.

Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган ижодкор Асадилло Мирзаакбаровга уюшманинг аъзолик гувоҳномаси топширилди. Вилоят ижодкорларининг адабиётимизга қўшаётган ҳиссалари ҳақида гапирилди. Таниқли адиб Фарид Усмоннинг “Коронавирус қичқириғи”, шоир Аваз Абдусаломнинг “Садоқат” ҳамда ёш ижодкор Жўрабек Латиповнинг “Ватан ичра азиз” номли янги китоблари тақдимоти ўтказилди.  

– Китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди, – дейди тадбир иштирокчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Восит Аҳматхонов. – Қолаверса, мунтазам китоб ўқийдиган инсон билимли, одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли шахс сифатида жамиятда нафақат ўз ўрнини топади, балки, унинг фаол аъзосига айланади.  

Андижонда “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари давом этмоқда.  

Фахриддин Убайдуллаев, Зухриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда қоқилмайди