Кино санъати ижодий бирлашмаси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди
Пойтахтимизда кино санъати ижодий бирлашмасининг фаолияти билан танишув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили Ҳасан Солиҳов, маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов, Кино санъати ижодий бирлашмаси ижодий раҳбари Матёқуб Матчонов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Кино санъати ижодий бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд имкониятлар, ижодий лойиҳалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, кино санъатини янада ривожлантириш, ижодкорлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, соҳада янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ижодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Кино санъати ижодий бирлашмаси фаолиятини такомиллаштириш ва истиқболдаги режаларни самарали амалга ошириш бўйича тегишли таклифлар билдирилди.
Н.Усмонова, ЎзА