Пойтахтимизда Марказий банк томонидан “TBC bank” АТБ, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида, шунингдек, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва илғор IТ-компаниялар иштирокида “Кибертаҳдидлар ва фирибгарликка қарши курашиш: банклар ва тўлов тизимларидаги янги стратегиялар ва тенденциялар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир дунё миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бир пайтда банк ва тўлов тизимларида киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида янги дастурий ва техник ечимларни жорий қилиш, банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун антифрод тизимларини йўлга қўйиш ҳамда мобил иловалар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли. 

Шу билан бирга, ҳозирги кунда рақамли технологиялар воситасида содир этилаётган фирибгарлик усуллари, ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган сохта хабарлар ҳамда мессенжерлар орқали тарқатилаётган зарарли дастурлар хавфи тўғрисида маълумотлар берилди. 

Хусусан, Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази, Ички ишлар вазирлиги, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ҳамда тижорат банклари ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқувчи халқаро компаниялар масъуллари томонидан замонавий кибертаҳдидларга қарши курашиш, интернет тармоғига сизиб чиққан конфиденциал маълумотларни аниқлаш, шунингдек, фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағлари ноқонуний ўзлаштирилишининг олдини олиш чоралари тушунтирилди. 

Семинар якунида соҳа мутахассислари ҳамкорликни янада кенгайтириш, киберхавфсизлик йўналишидаги малакали мутахассисларни тайёрлаш ва кибержиноятларга қарши курашиш ҳамда фирибгарликларнинг олдини олишда замонавий тизимларни жорий этиш ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кибертаҳдидлар ва фирибгарликка қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади 