Навоий вилоят ҳокими Қ.Турсунов хитойлик ва ҳиндистонлик инвесторларни қабул қилди.

Кармана туманидаги “Zarafshon Industry Tehnology” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси хитойлик инвесторлар томонидан 46 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши эвазига ўн беш турдан ортиқ кимёвий бўёқлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дарҳақиқат, мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг биринчи яримида вилоятга 1 миллион доллар миқдори тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, сентябрь ойига қадар бу кўрсаткич 4,5 миллион долларни ташкил этмоқда. Истиқболли лойиҳанинг бизнес режалари ишлаб чиқилиб, корхонанинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Йил якунига қадар жами 9 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиб, биринчи босқич 2020 йилнинг III чорагида, иккинчиси 2020 йил якунига қадар ишга тушиши кутилмоқда.
Натижада, Кармана туманида йилига 1 миллион тонна кимёвий бўёқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 120 та янги иш ўринлари яратилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот эса 100 фоиз экспортга йўналтирилади.

Ўз навбатида лойиҳанинг ишга туширилиши 2020 йилда туманнинг экспорт салоҳиятини янада ошишига олиб келади.

Ҳиндистонлик инвесторларнинг мақсади Навоий вилоятида тажрибали шифокорлар фаолият юритувчи шифо маскани қуришдан иборат.

Бундан 3 ой илгари ҳиндистонлик инвесторлар вилоят ҳокими қабулида бўлиб, музокаралар сўнгида Санжай Бҳан Навоий вилоятининг Ҳиндистондаги вакили этиб тайинланган эди.

Бугунги кунда Санжай Бҳан томонидан вилоятнинг инвестицион салоҳиятини ошириш мақсадида бир неча инвесторларнинг вилоятимизга таклиф этилишига эришилди.

Бунинг натижасида вилоятда ҳиндистонлик ишбилармонлар иштирокида қатор компаниялар ташкил этилди. Масалан, “Edumatters”, “Aaspire”, “Edifice-Aaspire”, “Sab Stones” масъулияти чекланган жамиятлари шулар жумласидандир.

Яна бир янгилик, яқин кунларда вилоятда 15 нафар тажрибали ҳиндистонлик шифокорлар ҳамда педагоглар делегацияси ташриф буюриши кутилмоқда. Бу икки давлат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликнинг самарасидир.

Шунингдек, вилоятда дунёда етакчи ўринда турувчи ва Ўрта Осиёга хизмат кўрсатувчи 30 нафар тажрибали ҳамда сара ҳиндистонлик шифокорлардан иборат шифо маскани қуриш ҳам режалаштирилган.

Бу каби эзгу ва хайрли ислоҳотларнинг барчаси халқ манфаати ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

photo5465180111763516219.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик ва ҳиндистонлик инвесторлар 46 миллион долларлик лойиҳани режалаштирмоқда
Жамият
19:07 / 13:09:2019