Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Н.С.дан ундирувчи Н.Т. фойдасига 50 турдан зиёд мол-мулкларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Келин бўлганига ҳали икки йил ҳам бўлмаган Н.Т. оиласи билан ажрашиб, келинлик сарполарини олиш мақсадини бир неча марта собиқ турмуш ўртоғига билдирган. Бироқ собиқ турмуш ўртоғи келинга тегишли бўлган мол-мулкларни беришни хоҳламаган.

Шундан сўнг, Н.Т. 50 турдан зиёд сарполарини қонуний олиш мақсадида судга мурожаат қилади.

Суднинг ижро варақасида келинлик сарполари олиб берилиши тўғрисида қарор қилинган. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси У.Машҳуров томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Н.Т. фойдасига келинлик сарполари олиб берилиб, мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келин сеплари Мажбурий ижро бюроси ходимлари ёрдамида олиб берилди