Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб “Келажак лидерлари” клуби учун саралаш босқичлари давом этмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент шаҳар “Келажак лидерлари” клуби учун иккинчи босқич имтиҳонлари ўтказилмоқда. 

Президентимизнинг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрларини шакллантиришга қаратилган “Келажак лидерлари” лойиҳасини амалга ошириш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилди.  

 Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳрида “Келажак лидерлари” клубига қатнашиш учун қисқа вақт давомида 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари ва  талабалардан иборат 652 нафар номзоддан ҳужжатлар қабул қилинди. Тошкент шаҳар “Келажак лидерлари” клуби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, 350 нафари лидерлик қобилиятларига эга, ўқиш ва фаолиятда ижобий ютуқларга эришган олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги 20-35 ёшдаги давлат фуқаролик хизматчилари талабларига мос эканлиги аниқланиб, улар иккинчи босқичга ўтказилди.  

 Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак лидерлари” клуби учун 652 нафар номзод йиғилди