Ҳуқуқий муносабат

Кекса ёшдаги фуқароларни алдашга қаратилган фирибгарликлар ҳозирги кунда жуда кенг тарқалган ҳодисага айланиб, жабрланувчиларга жиддий молиявий зарар етказмоқда. Товламачилар асосан кекса ёшдаги одамларни нишонга олишади. Чунки улар кўпинча электрон амалиётни яхши билмайдилар ва ишончли табиатга эга.

Хўш, бу ҳолатда уларни қандай ҳимоялаш керак? Бу борада ТДЮУ киберҳуқуқ кафедраси катта ўқитувчиси Мадинабону Ёқубова қуйидагича тушунтириш берди.

–Фирибгарликнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири банк ходими номидан қўнғироқ қилишдир. Жумладан, асосан фирибгарлар банк ишчиси деб ўзларини таништириб, "хавфсизлик хизмати" ёки "техник хизмат" вакили эканликларини айтадилар. Улар "картангизда шубҳали ҳаракатлар аниқланди" ёки "картангизни блоклаш керак" каби баҳоналарни келтириб, карта реквизитларини сўрайдилар.  

"Фарзандингиз ёки набирангизда муаммо бўлди" деган қўнғироқлар орқали дарҳол пул ўтказишни талаб қиладилар. Интернет орқали алдаш усулида ёлғон веб-сайтлар яратиб, банк саҳифасининг нусхасини тузадилар ва у ерда карта маълумотларини киритишни талаб қиладилар. Банкомат яқинида турган товламачилар "техник ишчи" сифатида ўзларини таништириб, картани "текшириш" учун олиб, махфий рақамни сўрайдилар.

Жабрланувчиларнинг асосий хатолари шундан иборатки, улар телефон орқали карта маълумотларини беришади, нотаниш веб-сайтларда шахсий маълумотларни киритади, банкомат яқинида нотаниш одамларга ишонадилар ва махфий PIN-кодни бошқаларга айтишади. Кўп ҳолатларда жабрланувчилар ваҳима ҳолатида тушунмай туриб қарорлар қабул қиладилар. Шунингдек, кекса ёшдаги одамлар алдовчиларнинг таъсири остида қолишга мойил бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига кўра, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиддий жазога тортилади.  

Товламачилар содир этган ҳаракатлар жиноят сифатида квалификацияланади ва уларга нисбатан Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади. Агар товламачилик ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, жазо янада оғирлаштирилади. Жиноят кодексининг 168-моддаси турли қисмларида етказилган зарар миқдорига қараб турлича жазолар белгиланган.

Кекса ёшдаги кишиларни ҳимоялаш учун энг муҳим қоидалар қуйидагилардан иборат. Ҳеч қачон телефон орқали карта реквизитларини, PIN-кодни ёки SMS-кодни ҳеч кимга айтманг, ҳатто банк ходими деб ўзини таништирган шахсга ҳам. Банклар ҳеч қачон телефон орқали махфий маълумотларни сўрамайди. Агар банк номидан қўнғироқ келса, суҳбатни тугатинг ва банкка расмий рақам орқали қайта қўнғироқ қилинг. Нотаниш веб-сайтларда карта маълумотларини киритманг ва фақат расмий банк саҳифаларидан фойдаланинг. Банкомат ишлатаётганда атрофингизга диққат қилинг ва нотаниш одамлардан "ёрдам"ни рад этинг. Агар қариндошларингизда муаммо бўлди деган қўнғироқ келса, аввал шу қариндошларга бевосита қўнғироқ қилиб, ҳолатни аниқланг.

Агар оилада кекса ёшдаги одамлар бўлса, уларга ушбу мавзуда мунтазам равишда тушунтириш бериш зарур. Уларга товламачиларнинг асосий усулларини тушунтириб, ҳеч қандай шошилинч қарорлар қабул қилмасликни ўргатиш мақсадга мувофиқ. Шубҳали вазиятда дарҳол яқин қариндошлари ёки банкка мурожаат қилишлари керак. Кекса ёшдаги одамларга интернетдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини ўргатиш ва улар билан мунтазам мулоқот қилиш талаб этилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кексаларни фирибгарлардан ҳимоя қилиш зарур