Камонгарон сув омбори ишга туширилди
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Камонгарон сув омбори қурилиши ишлари якунланди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Камонгарон сув омбори қурилиши ишлари якунланди.Ўн олти гектар майдонни эгаллаган мазкур сув омбори Камонгарон сойи, булоқ ва сел сувларидан тўпланиб, 1,5 миллион куб метргача оби ҳаётни ташкил этади. Иншоотда тўпаланаётган сув миқдори ва таркибини аниқлаш, уни тақсимлаш учун замонавий ускуналар ўрнатилган.
– Ушбу сув омбори тумандаги юз гектарга яқин ерни сув билан таъминлаш, мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади, – дейди “Ўзмахсуссувқурилиш ихтисослашган компания”си давлат корхонаси директори Қаҳрамон Фатиллаев. – Камонгарон ва Вағашти қишлоқлари аҳолиси ва фермер хўжаликларининг сувга бўлган эҳтиёжини тўла қондиради.
Туман қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш ҳамда сув таъминотини яхшилаш мақсадида амалга оширилган мазкур лойиҳа учун 17 миллиард 884 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.