Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Андижон тумани ҳудудидаги адирликларда барпо этилаётган, қарийб 450 минг нафарга яқин аҳоли яшаши мумкин бўлган Янги Андижон шаҳри вилоятдаги ўта долзарб муаммолардан бири бўлган аҳолини арзон, замонавий уй-жойлар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

“Янги Андижон шаҳри” лойиҳаси бир неча босқичда амалга оширилади. Айни кунда биринчи босқич доирасида ишлар бошланган. Ҳозирга қадар ҳудудда ўнлаб кўп қаватли уйлар, шунингдек, 1 минг 680 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби, 420 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 250 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника, ипотека маркази, тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Адирликда барпо этилаётган уй-жойлар, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 33 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида 2024 йилнинг январь ойида сиғими 4 минг метр-куб бўлган сув сақлаш ва узатиш иншоотининг қурилиши бошланган эди.  

– Айни пайтда мазкур иншоот қурилиши якунига етказилди, – дейди “Экспресс бунёдкор сервис” масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси Омонулло Усмонов. – Сув сақлаш иншоотида тўпланган ичимлик суви ҳудуддаги кўп қаватли уй-жойлар ва бошқа объектларга узатиб берилмоқда. Эндиликда, яъни мазкур иншоот ишга тушиши билан Янги Андижон шаҳрида ичимлик суви етказиб бериш муаммоси тўлиқ ҳал этилди.  

Соатига 420 метр-куб сувни сақлаш ва узатиш имконига эга ушбу иншоот компьютер технологиялари асосида бошқарилади. Барча иш жараёнлари бир нафар оператор томонидан компьютер ёрдамида бажарилади.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув сақлаш иншооти ишга тушди