Аёллар теннис уюшмаси WTAнинг янгиланган рейтингидан бир қатор терма жамоамиз аъзолари ўрин олди.
Хусусан, Камилла Раҳимова 802 очко жамғариб, рейтингнинг 91-поғонасидан жой олган бўлса, Мария Тимофеева 523 очко билан 138 ўринни эгаллади. Шунингдек, Полина Кудерметова 150, Лайма Владсон 882, Влада Экшибарова 1067 поғонани банд этди.
Дарвоқе, WTA ташкилотининг ушбу жадвалида беларуслик Аринa Соболенко 10 минг 990 очко билан дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси мақомини сақлаб турибди. Унинг ортида Ига Свёнтек (Польша) 8 минг 328 ва Коко Гауфф (АҚШ) 6 минг 423 очко билан кучли учликни якунлади.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, бугун Австралияда старт олган “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open – 2026” турнирида Мария Тимофеева ва Камилла Раҳимова муваффақиятли иштирок эта олса, WTA рейтингида янада юқорилайди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА