Президент топшириғи амалда

Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармони ҳудудларда аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Жумладан, Тошкент вилоятида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилиши йўлга қўйилган. Кузатувларга кўра, ҳозир ҳудудда камбағаллик даражаси 10,2 фоизни ташкил қилмоқда. 2021 йилда эса бу кўрсаткич 23,2 фоиз бўлган. Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғи бўйича жойларда камбағалликнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди ва камбағал оилалар 5 тоифага ажратилди. 

Жумладан, биринчи тоифа – яшаш шароити яхши, ўзига тўқ, иккинчи тоифа – яшаш шароити яхшиланаётган, кўмак берса камбағалликдан чиқади, учинчи тоифа – даромади паст, иш ҳақи кам, пенсия ва нафақа ҳисобига яшайди. Тўртинчи тоифа – эҳтиёжманд ва ночор. Бешинчи тоифага эса – реестрга кирмаган камбағал оилалар киритилди. Тошкент вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан бу жараёнда асосий эътибор даромади паст, яшаш шароити оғир оилаларга қаратилди. 

Хусусан, ҳудудларда ҳар 5 та оилага 2 минг 134 нафар сектор раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Ўтказилган ўрганишда оилаларнинг камбағалликка тушиб қолишининг қуйидаги сабаблари аниқланди. 

Жумладан, 43 фоиз оилада камида бир аъзоси норасмий секторда банд, 11 фоизида эса камида бир киши меҳнат мигранти ҳисобланади. Айрим оилаларнинг 31 фоизи томорқадан самарали фойдаланмайди, шундан, ярмидан кўпида суғориш учун сув таъминоти яхши эмас. Ачинарли томони 9 фоиз оилалар боқиманда кайфиятда яшайди. 

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Президентимиз раислигидаги камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланди. Тошкент вилояти бўйича камбағалликка қарши курашишда янги ташаббуслар натижасида йил якунигача 39 минг 54 нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш учун муҳим чора-тадбирлар амалга оширилиши режа қилинган. 

Хусусан, 8 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари 4 минг 324 нафар аҳолига ижарага берилади, 5 минг нафардан зиёд аҳолига эса паррандачилик ва балиқчилик билан шуғулланишига шароит яратилади. “Сайхунобод тажрибаси” асосида 20,5 минг микро-лойиҳада 41 минг иш ўрни, “Зарбдор тажрибаси”да камида 5 тадан “драйвер” лойиҳалар ҳисобига 16 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланади. 

Камбағал аҳоли фарзандларини боғчага қамров даражаси оширилади. Маҳаллаларда “яшил энергетика”дан кенг фойдаланиш эвазига 890 нафар камбағал оила хонадонига қуёш панеллари, 200 нафар оила хонадонига эса гели-коллекторлар ўрнатилади. 

– Бугунги кунда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш иш берувчи корхонанинг талаби билан эмас, фуқаронинг хоҳиши асосида ташкил этилган, – дейди вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Йўлдошев. – Эндиликда ишсиз ва камбағал фуқароларни айнан иш берувчи корхона буюртмаси асосида ўқитиш тизими жорий қилинмоқда. Бунда, ўқув курсларига жалб қилишда ўқув марказлари ва нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятидан унумли фойдаланган ҳолда камбағал ва ишсиз қатламни иш берувчилар билан ҳамкорликда бўлиши таъминланади. 

Умуман олганда, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини ишга солиш чоралари кўрилади. Айниқса, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам беради. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликни қисқартириш: ўрганишлар, режалар, натижалар