Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармалари, унинг туман, шаҳар бўлим ва филиаллари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, бўш ерларни аниқлаш ва аукцион савдоларга чиқариш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш сингари қатор йўналишларда белгиланган ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаларига жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали ҳамда жойларда ўтказилган сайёр қабуллар давомида жами 3 минг 521 та мурожаат келиб тушган. 

Мурожаатларнинг 1 минг 48 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 2 минг 384 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Масалан, Булоқбоши туманидаги "Ал-Аҳил 21 аср" масъулияти чекланган жамиятининг анча вақтдан буён ҳал бўлмай келаётган ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги давлат ордерига асосан, ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш бўйича мурожаати белгиланган тартибда ўрганилиб, жамиятнинг ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказиб берилди. 

Умуман, соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган тарғибот-тушунтириш ишлари натижасида мурожаатлар аввалги йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада камайган. 

[gallery-14481]

–Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ҳамда туман, шаҳар филиаллари мутахассислари томонидан тегишли бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган даврида 6 минг 654 та бўш ер участкаси мавжудлиги аниқланди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайдуллохон Саидов. – Аниқланган бўш ер майдонлари ўрганилиб, улар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ана шу бўш ер майдонларидан 2 минг 859 таси тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аукцион савдоларига чиқарилди. 

Шунингдек, бошқарма мутахассислари томонидан кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 66 мингдан зиёд ариза кўриб чиқилди. Аризалар бўйича белгиланган тартиблар доирасида 44 минг 31 та кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Ўрганишлар давомида 19 минг 375 та мулкнинг тегишли ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги ва қонунчиликда келтирилган бошқа сабаблар туфайли давлат рўйхатидан ўтказилиши рад этилди. Айни кунда 2 минг 344 дан зиёд кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилди. Ҳозир уларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича жараёнлар кетмоқда. 

Умуман, кадастр тизими мутахассислари томонидан кадастр соҳаси билан боғлиқ ишларни белгиланган тартиблар асосида амалга ошириш, ушбу жараёнда қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган зарур барча ишлар олиб борилмоқда. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр соҳасига оид 1 минг 48 та мурожаат ижобий ҳал этилди