Журналистлар қон қуйиш станцияси фаолияти билан танишди (+видео)
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими ҳамда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соҳада амалга оширилаётган янгиланишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Нукус шаҳридаги Республика қон қуйиш станциясига пресс-тур ташкил этилди.
— Станция 1971 йилда ташкил этилган, - дейди Республика қон қуйиш станцияси бош шифокори вазифасини бажарувчи Гулзар Абдураҳмонова. — Айни пайтда бу ерда 21 нафар шифокор ва 66 нафар ҳамшира фаолият юритмоқда. Кейинги йилларда хорижий давлатлар билан ҳамкорлик кенгайиб, замонавий тиббий технология ва ускуналар жорий этилмоқда.
Қайд этилганидек, 2022 йил март ойида хорижий давлатлардан (АҚШ, Беларусь) икки йиллик бепул техник ва кафолат хизмати билан қон ҳужайраларини рентген нурлантиришга мўлжалланган, Марказий Осиёда ягона бўлган 350 минг АҚШ долларлик РС3400 русумли рентген аппарати ҳамда 40 минг дона нурланиш индикатори олиб келинган.
Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли ўртасида беғараз донорлик ҳаракатини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2024 йилда марказлашган ҳолда рефрижератор центрифуга, ПЦР аппарати, ИХЛА анализатори, плазмоферез аппарати ҳамда қон олиш учун донорлик креслолари билан таъминланди.
[gallery-28347]
Бугунги кунда республикадаги олий таълим муассасалари, ташкилот ва идоралар, шаҳар ва туманларда мобиль гуруҳлар орқали кўчма шароитда донорлик қонини йиғиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолига кўрсатиладиган трансфузиологик ёрдам сифатини ошириш, фавқулодда ҳолатлар учун қон захираларини шакллантириш мақсадида Республика қон қуйиш станцияси ҳудудида лаборатория бўлимлари учун қўшимча бино қуриш режалаштирилган.
Пресс-тур давомида журналистлар станция бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BYG8_Vkdpg8" title="Jurnalistlar qon quyish stansiyasi faoliyati bilan tanishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА