Мансабдор шахс – оддий ходимларга нисбатан зиммасига кўпроқ масъулият юклатилган, жамият ривожи учун жон куйдириши керак бўлган шахс.

Аммо айрим мансабдор шахслар лавозимга ўтириши билан мансаб ваколатларидан биринчи навбатда ўз манфаати йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиши ачинарли ҳол.

Давлатимиз раҳбари айнан мансабдор шахсларни халқнинг хизматчиси эканини бот-бот такрорлаб турган бир пайтда ҳам бизнинг мансабдорлар ўз нафсини тия олмай, жиноятга қўл уриши давом этмоқда.    

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 2022 йил биринчи ярми давомида республика бўйича жами 1 минг 429 та жиноят иши бўйича 1 минг 785 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1 минг 577 нафари туман - шаҳар миқёсидаги идора ва ташкилотларда фаолият юритган. 

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 минг 210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлиги, 15 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этган.  

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 668,2 миллиард  сўм миқдорида моддий зарар етказилган. 

Тергов  жараёнида ушбу зарарнинг 599,1 миллиард сўми ундирилган. 

Мансабдорлар қилган энг кўп жиноят ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари экан.  

Афсус... Давлат, қолаверса халқ айримларга мансабни ишониб топширса-ю, улар бу ишончни суиистеъмол қилиб, фақат нафсини ўйлаб, юлғичликни касб қилиши кечирилмас ҳол.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда 1 минг 785 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди