Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида тармоқ корхоналари томонидан жами 255 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилган ва ўсиш 117 фоизни ташкил этган. Хусусан, экспорт қилинган маҳсулотларнинг 23 фоизи металл буюмлар, 10,9 фоизи ПВХ профил, труба ва пластмасса маҳсулотлари, 9,8 фоизи керамика маҳсулотлари, 8,8 фоизи алюминдан ясалган қурилиш материаллари, 8,4 фоизи  гулқоғоз каби қурилиш материаллари улушига тўғри келган.   

Бугунги кунга қадар экспортга йўналтирилган қурилиш материаллари турлари 55 тадан 66 тага ошган. Экспорт географияси эса 51 давлатдан 58 тагача кенгайган. Таҳлилларга кўра, бу маҳсулотларнинг 23,8 фоизи Россия Федерациясига, 20,4 фоизи Қозоғистонга, 12,9 фоизи Тожикистонга, 11,5 фоизи Қирғизистонга, 3,7 фоизи Беларусга, 2,4 фоизи Туркманистонга, 2,2 фоизи Озарбайжонга, 2,2 фоизи АҚШга, 2 фоизи Литвага ва 1,9 фоизи Эстонияга экспорт қилинган.  

– Шу билан бирга, Таиланд, Мальта, Мальдив, Бангладеш, Мексика, Бразилия, Покистон, Аргентина, Дания, Исландия, Ангола ва Баҳрайн каби янги давлатлар бозорларини ўзлаштириш ҳисобига маҳсулотлар экспорт географияси кенгайтирилди. Аксарият қурилиш материаллари бўйича тармоқда янги қувватлар яратилгани, модернизация ишлари амалга оширилгани, инвестиция лойиҳаларига старт берилгани ва янги корхоналарнинг экспортга жалб этилгани ҳисобига айрим турдаги қурилиш материаллари экспортини бир неча баробарга оширишга муваффақ бўлинди. Мисол учун, жорий йил май ойига қадар 2024 йилнинг мос даврига нисбатан портландцемент  35 баробарга, ДСП, МДФ ва бошқа плиталар  2,3 баробарга, табиий тош маҳсулотлари  1,9 баробарга, алюминдан қурилиш материаллари 1,9 баробарга, ойна ва ундан ясалган буюмлар 1,5 баробарга, керамика маҳсулотлари  1,4 баробарга кўп экспорт қилинди, – деди  Ж.Шерметов.  

Брифингда қайд этилганидек, уюшма томонидан 2023 йилда дастлаб Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Ўзбекистон савдо уйи” очилган бўлса, бугунги кунга келиб, Тожикистоннинг Душанбе, Афғонистоннинг Қобул ва АҚШнинг Филадельфия шаҳарларида ҳам шундай савдо масканлари ташкил этилган.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йил 1,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари экспорт қилиниши режалаштирилмоқда