Бугун Миллий матбуот марказида “Ёқилғи-энергетика соҳасида амалий ишлар, эришилган натижалар ва мавсумий вазифалар муҳокамаси” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Энергетика вазирлиги, тизим ташкилотлари масъуллари, соҳа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов сўзга чиқиб, соҳа тизимида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Анжуманда таъкидланишича, октябрь ойидан бошлаб энергетика тизими куз-қиш мавсуми режимига ўтган. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида вазирлик ва тизим корхоналарида 24/7 тартибида навбатчилик ташкил этилган. Электр таъминоти бўйича “1154” ва газ таъминоти бўйича “1104” рақамли колл-марказлар туну кун фаолият юритмоқда.

Вазир маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида мамлакат бўйлаб умумий узунлиги 7 455 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 1 748 та трансформатор пункти янгиланди. Бунинг натижасида 954 та маҳалладаги 800 мингдан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.

– Жорий йил ёз мавсумида республиканинг электр энергиясига бўлган талаб соатига 13,3 гигаваттни, яъни кунига 270–275 миллион кВт·соатни ташкил этган бўлса, қиш мавсумида бу кўрсаткич соатига 13,5 гигаваттга, кунига эса 290–300 миллион кВт·соатгача етиши кутилмоқда. Ўтган йили 81,5 миллиард кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йил якунига қадар бу кўрсаткич 85,5 миллиард кВт·соатга етиши режалаштирилган, – деди вазир.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ишга туширилган қуёш ва шамол электр станцияларининг умумий қуввати 4 682 МВтни ташкил этмоқда. Ушбу манбалардан жорий йил бошидан бери 9 миллиард кВт·соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган. Гидроэлектр станциялари билан биргаликда “яшил” энергия ҳажми 14,5 миллиард кВт·соатдан ошиб, умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 23 фоизга етди.

2025 йил якунига қадар умумий қуввати 3 000 МВтдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол станциялари ҳамда 1 167 МВт қувватли иссиқлик электр станциялари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шунингдек, 40,1 МВт қувватга эга 59 та микро ГЭС фаолият кўрсатмоқда. Яна 13 та янги микро ГЭС (15 МВт) 2025 йилда ишга туширилади.

[gallery-25961]

Мавсумда республикада электр энергияси истеъмоли қарийб 47 миллиард кВт·соатни ташкил этиши кутилмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 20 миллион кВт·соатга кўпдир. Жорий йил бошидан 512,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилган, йил якунига қадар яна 142,4 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган. Республика бўйича 1 512 та АГТКШ мавжуд бўлиб, шулардан 1 366 таси “UzGas” тизимида рўйхатдан ўтган ва 691 таси тўлиқ рақамлаштирилган. Йил якунига қадар қолганларини ҳам рақамлаштириш ишлари якунланади.

2025–2026 йиллар куз-қиш мавсуми учун истеъмолчиларга 10 миллион тонна маҳаллий ва 2 миллион тонна импорт кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Шунингдек, мавсум давомида 995 минг тонна автобензин етказиб бериш ва эҳтиёж кескин ошган ҳолатларда фойдаланиш учун 65 минг тонна захира яратиш белгиланган.

Дизель ёқилғисига бўлган талаб 776 минг тонна миқдорда баҳоланмоқда. Барча ҳажмларни ўз вақтида етказиб бериш чоралари кўрилган. 2025 йил учун 6 миллиард кВт·соат электр энергияси ва 4,4 миллиард куб метр табиий газ иқтисод қилиш режалаштирилган.

Йирик қуёш ва шамол станцияларида ишлаб чиқарилаётган 9 миллиард кВт·соат электр энергияси ҳисобига 2,7 миллиард куб метр табиий газ тежалди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич қўшимча 1,7 миллиард куб метргача ортиши кутилмоқда.

Барча ҳудуд ва тармоқларда энергия тежамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, кўрилган чоралар натижасида 2,6 миллиард куб метр газ ва 5,8 миллиард кВт·соат электр энергияси иқтисод қилинди. Тизимдаги ишлар натижасида авариявий ўчишлар сони 50 фоизга камайди, аварияларни бартараф этиш вақти эса 1–1,5 соатгача қисқартирилди.

Ҳудудларда 908 та трансформатор, 538 тонна трансформатор мойи, 546 км кабел, 95 тонна сим, 4,1 минг та таянч, 88 мингта эҳтиёт қисм ва муфталар захираси яратилди. Бу борада 6 500 дан ортиқ ходимдан иборат 1 201 та бригада, 905 та автомашина ва 370 та махсус техника шай ҳолатга келтирилган. Мавсум давомида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жўрабек Мирзамаҳмудов: Куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган