Мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш тадбирлари амалга оширилаётган бир пайтда энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига эришиш ҳам муҳим вазифага айланмоқда.

Шунинг учун юртимиз аҳолисини электр энергияси билан барқарор таъминлаш ва ундан самарали фойдаланиш чоралари амалга ошириляпти. Бу, айниқса, табиий ресурслар камайиб, электр энергиясига талаб ошиб бораётган шароитда ўта долзарб вазифадир.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Жобир Аҳадов билан суҳбатимиз мазкур муассаса томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида бўлди.

– Жобир Замирович, институт томонидан энергия самарадорлигини ошириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

– 2024 йил 14 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, республика бўйича электр энергияси ва газни иқтисод қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари, энергия самарадорликни ошириш ва энергия ресурсларини тежаш бўйича чора-тадбирлар ҳамда ҳар бир давлат корхона ва ташкилотларида энергия менежерлар штати очиш ва энергия самарадорлик бўйича тизимли ишлар олиб бориш белгиланган.

Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Германия энергетика агентлиги (DENA) билан биргаликда Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида Энергия менежерларини тайёрлаш ва энергия самарадорлиги бўйича ўқув курсини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли, ҳозир институтимизда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги мутахассислари томонидан энергия менежерларини тайёрлаш ўқув жараёнлари ташкил этилмоқда. Бу эса Энергия менежерларини тайёрлаш ва энергия самарадорлиги бўйича ўқув курсини ташкил этиш бўйича илк ҳаракатларимиздан бири ҳисобланади.

– Энергия менежерларини тайёрлаш бўйича ўқув курси қандай ташкил этиляпти?

– Ушбу ўқув жараёни институтимиз ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Дастлаб ўқув дастурини ишлаб чиқдик. Бу қисқа муддатли ўқув курси ҳисобланади. Жорий йилнинг 28 октябридан эса машғулотлар бошланди. Унда 20 нафарга яқин тренер энергия самарадорлиги соҳасида япон тажрибасини ўрганяпти. Энергияни тежаш маркази экспертлари Мотоҳиро Вашими, Ниро Китагава, Ҳисао Казама мавзу доирасида машғулотлар ўтяпти.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Япониядаги Энергияни тежаш маркази 1978 йилдан буён фаолият кўрсатади. Унда энергия менежерлари тайёрланади. Шу сабабли, биз уларнинг тажрибасини ўрганяпмиз. Бунда япониялик мутахассислар нафақат энергияни тежаш масалаларида, балки энергия тежамкор қурилмалар бўйича атрофлича маълумотлар беряпти. Қолаверса, улар бизга соҳага доир қўлланмаларни тақдим этди. Машғулотлар 8 ноябрь куни якунланади.

– Демак, япон тажрибасини ўрганган тренерларнинг ўзлари энди мутахассисларга машғулотлар ўтади. Дарс жараёнлари қачон бошланади ва унда кимлар ўқийди?

– Таъкидлаганимдек, Президент қарори билан ҳар бир давлат корхона ва ташкилотларида энергия менежерлар штати очиш ва энергия самарадорлик бўйича тизимли ишлар олиб бориш белгиланган.

Шу йилнинг ноябрь ойи охирида институтимизда мазкур ўқув курсини очишни режалаштирганмиз. Унда республикамиздаги барча давлат идоралари ва ташкилотларида энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ходимлар қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этади.

Мақсадимиз Президент қарори ижросини таъминлашдир. Шу билан бирга, кейинги пайтда мамлакатимизда қуёш ва шамол электр станциялари, шунингдек, юқори самарадорликка эга табиий газда ишлайдиган станциялар қурилмоқда. Буларнинг барчаси электр энергияси таъминотини яхшилашга ёрдам беради. Шунингдек, иссиқлик тизимида ҳам янги, юқори сифатли энергия тежамкор қозонлар ўрнатилмоқда. Лекин қанча электр энергиясини ишлаб чиқармайлик, унинг самарадорлигини оширмасак, шунча қилинган ишлар бесамар кетади. Чунки ишлаб чиқарилган энергияни тежамасак, уни ҳавога совурган билан баробар бўлади. Шу сабабли, самарадорликка эришиш биз учун асосий вазифадир.

– Германия энергетика агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этиладиган ўқув курсларида мутахассислар қандай йўналишларда тайёрланади?

– Мазкур агентлик билан Ўзбекистон – Германия ўқув марказини очиш бўйича ишлар бошланган. Институтимизда ишчи гуруҳ ташкил этилди. DENA томонидан ушбу ўқув марказ концепцияси ҳамда ўқув режалари ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда марказ фаолиятини декабрь ойининг бошида ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Унда энергия самарадорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, биз Германия энергетика агентлиги билан энергия самарадорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаймиз. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан энергия менежерларини тайёрлаш борасида ҳамкорлик қиляпмиз.

Аҳамиятли жиҳати, Ўзбекистон – Германия ўқув марказининг фаолияти кенг қамровли бўлиб, ундаги ўқув жараёнлари лойиҳалаш институтлари, давлат ташкилотлари, идоралари ва ҳокимликларнинг қурилиш соҳаси мутахассисларини қамраб олади.

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жобир Аҳадов: “Институтимизда ҳар бир давлат корхонаси ва ташкилоти учун энергия менежерлари тайёрланади”