Жорий йилнинг 4 март куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи аёл бошланғич синф ўқувчиларини урган пайтида бир ўқувчи ҳушини йўқотиб йиқилгани акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси, Мактабгача ва мактаб таълими, Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилиб, юз берган ҳодиса ўрганиб чиқилган. 

Мазкур ҳодиса Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта-таълим мактабида содир бўлган. Биз ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун таълим даргоҳида бўлдик. 

Пахтакор шаҳарчасида жойлашган ушбу таълим даргоҳи 536 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда бу ерда таълим-тарбия олаётган 1 минг 320 нафар ўқувчига 80 нафар педагог сабоқ беради. 

Мактаб директори, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари билан биргаликда жорий йилнинг 4 март куни шу мактабнинг 1- “б” синфида содир бўлган ҳолат акс этган видеоёзувни кўриб чиқдик. 

– Тасвирда 1-“б” синф раҳбари тажрибали, 58 ёшли педагог синф ўқувчиларидан диктант олгач, аъло ва яхши баҳо олган ўқувчиларни рағбатлантирган, – дейди мактаб директори Нурали Сулаймонов. – Сўнггра, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган ва қўлидаги чўп билан ўқувчиларнинг қўлларига уради. Ўқитувчи иккинчи қаторда турган ўқувчининг ҳам қўлига уради ва ундан узоқлашгач, ўқувчи ҳушини йўқотиб йиқилади. Ўқитувчининг бу ҳаракати педагогикага мутлақо зид. Мактаб низомининг 13- ва 14-бандларида белгиланган меъёрларга кўра, боланинг шахсиятига тегиш, зўравонлик қилиш, тенгдошлари олдида изза қилиш, калтаклаш умуман тақиқланади. Бу ҳолатни мактаб жамоаси билан муҳокама қилиб, ўқитувчига нисбатан интизомий чора кўришга қарор қилинди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5J4Iu5C9luA" title="Jizzaxda oʻquvchi hushini yoʻqotib yiqildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

– Жорий йилнинг 4 март куни болаларнинг дарслари тугаши арафасида набирам уйга ияги йиртилган, оғзи қон, қўрқувдан ранги оқариб кетган ҳолда кириб келди, – дейди ўқувчининг бувиси. – Синф раҳбарига қўнғироқ қилиб, нима сабабдан набирамнинг ияги йиртилиб, оғзи қонаганини сўрадим. Устози диктант олганини, набирам паст баҳо олгани учун жазолаганини айтди. 

Турмуш ўртоғим билан биргаликда мактаб директорига келдик. Бўлган воқеани тушунтириб, видеоёзувни кўрсатишини сўрадик. Тасвирни кузатиб, шунга амин бўлдимки, бола ҳушини йўқотиб йиқилгандан кейин, унга устози биринчи ёрдам кўрсатмаган, мактаб ҳамширасини ҳам чақирмаган. Бундан маъмуриятни хабардор қилмаган. Бир соат ўқигач, набирамнинг ёлғиз ўзини уйга жўнатиб юборган. Набирам, аввал, 2-3 ёшларида ҳам қўрққан пайтида ҳушидан кетиб, йиқилиб тушиш ҳолати бўлган. Шу сабаб синф раҳбарига буни айтиб, уни уришиш, унга тазйиқ ўтказиш, қўрқитиш, уриш мумкин эмаслигини, ҳатто, унинг олдида бир-биримизга қаттиқ ҳам гапирмаслигимизни тайинлаган эдим.

Набирамдан, уйга бориб сўраганимда, устозидан жуда ҳам қўрқиб кетганини айтди. Ҳозир набирамнинг ҳолати яхши. 

Ўқувчи бувисининг гапларига эътибор берган бўлсангиз, боланинг ҳушидан кетиб йиқилиш ҳолати шу пайтгача ҳам 2 маротаба содир бўлган. 
Ўқувчининг ота-онаси ўзаро келиша олмагач ажрашган ва онаси Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига турмушга чиқиб кетган. Гарчанд биз мактабга борган кунимиз онаси Қозоғистондан келган ва боласини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган. Болага буларнинг барчаси кучли руҳий зарба бўлган. 

Ушбу ҳолатга Жиззах вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Муҳаббат Ўразалиева қуйидагича изоҳ берди. 

– Ижтимоий тармоқларда Пахтакор туманидаги 9-мактабнинг ўқувчиси дарс жараёнида йиқилиб тушганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу мактабнинг 1-синф раҳбари диктантдан қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларга танбеҳ берган пайтда бир ўқувчи ҳушини йўқотиб йиқилиб тушган. Ушбу ҳолат юзасидан Пахтакор туман ички ишлар органи мутасадди ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (+видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда ўқувчи ҳушини йўқотиб йиқилди