Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Судьялар клуби ташкил этилган.

Мазкур клубни ташкил этишдан мақсад судьяларга моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар беришни ташкил этишдир.  

Чунки ҳар бир судья фаолият юритишда гарчи мустақил бўлса-да, уларда тажрибали мутахассислар ёки устоз маслаҳатига эҳтиёж сезилиши табиий ҳол. Ахир соҳага эндигина кириб келаётган, ҳали етарли тажриба тўпламаган ёш мутахассислар кўпчиликни ташкил этади.  

Судьялар клубининг асосий ишлаш платформаси унинг онлайн форуми бўлиб, бу республикамиздаги барча судьяларга ўзаро мулоқот қилиш имконини беради. Мазкур онлайн-форумда судьялар  фаол иштирок этиб келмоқда ва платформа ўзаро фикр алмашиш  майдонига айланган.        

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар клубининг навбатдаги йиғилишида онлайн-форумда жиноят ишларига оид тушаётган масалалар муҳокама этилди.  

Йиғилишда тажрибали судьялардан иборат клуб аъзолари билан бир қаторда барча инстанция судларининг жиноят ишлари бўйича судьялари онлайн иштирок этди.  

Олий суд раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов бошқарган йиғилишда жиноят ишлари бўйича судлар судьялари фаолияти, суд амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимларига оид масалалар муҳокама қилинди.  

   Онлайн-форумда жиноят ишлари  бўйича  суд амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари  юзасидан 184 мавзу бўйича 1,2 мингдан зиёд муносабат ва маслаҳатлар қолдирилган.  

Рақамлар судьялар иш жараёнида қанча ҳуқуқий жумбоқларга дуч келаётганини кўрсатади.  

Таҳлилларда жазо тайинлашда колония турини белгилаш, Жиноят кодексининг 59-модаси (бир нечта жиноятлар учун жазо тайинлаш) ва 60-моддаси (бир нечта ҳукм юзасидан жазо тайинлаш), шунингдек, 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш)ни қўллаш, шунингдек, жиноят қонунчилигига киритилган янги институт - “дастлабки эшитув”нинг тартиблари ва бошқа  қатор масалаларда яна-да аниқ тушунтириш ва ҳуқуқий ечимга эҳтиёж сезилаётгани маълум бўлди.    

Тадбирда ушбу масалалар ҳуқуқий ечими муҳокама қилинди ва зарур тушунтиришлар берилди.  

Шунингдек, судьялар дахлсизлиги таъминланишининг самарали механизмлари, Судьялар одоб-ахлоқ кодексига қўшимча киритиш ва тушунтиришлар бериш зарурияти юзасидан таклиф-мулоҳазалари билдирилди.  

       Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят ишлари бўйича судлар судьялари дуч келаётган муаммолар