Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг натижадорлиги қандай?

Бу борада Ислом ҳамкорлик ташкилотининг  Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази бош директори ўринбосари Женгиз Томар қуйидагича фикр билдирди:  

–  Бугун мусулмон Шарқида яна бир ренессанс бошланмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари бу борада катта меҳнат қилиб, улкан ислоҳотларни амалга оширмоқда. Биз – туркиялик дўстларингизнинг тилаги шуки, бутун Мовароуннаҳр диёрида учинчи ренессанс тез фурсатда содир бўлсин.  

Ўзбекистон ҳозирга қадар биринчи ва иккинчи ренессансга гувоҳ бўлган табаррук замин. Шу боис, дунёнинг исталган бурчагида ислом ҳақида сўз кетганда Ўзбекистондан чиққан буюк алломалар – Имом Мотуридий, Имом Насафий, Имом Термизийлар биринчи галда тилга олинади. Бу ўлканинг илм-маърифат тарихидаги тамал тоши шубҳасиз, мустаҳкам.  

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтаётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли халқаро анжуман тенгсиз аҳамиятга эга. Негаки, тараққиёт ва илм-фан ривожи учун тинчлик жуда муҳимдир. Қолаверса, халқларимизнинг ўзлигини англаши, бой тарихий манбаларини ўрганиши, олимларнинг ўзаро мулоқоти борасида айни шундай анжуманларнинг ўрни катта. Шу маънода, Ўзбекистон Президентининг ташаббусини фақат олқишлаш лозим.          

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Женгиз Томар: “Олимлар мулоқоти учун бу конференциянинг ўрни жуда муҳим”