“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” халқаро конференцияси иштирокчиси Миср Араб Республикаси Бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд дунё олимлари эътиборида бўлган ушбу нуфузли анжуман ҳақида фикрларини билдирди.

– Мазкур конференция тинчлик ва эзгулик йўлидаги муҳим анжуманлардан бири бўлди, – деди Миср Араб Республикаси Бош муфтийси Назир Муҳаммад Айёд.–  Бу юртда неча асрлардан бери Ислом дини равнақига ҳисса қўшган буюк алломалар Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий, Абу Мансур Мотуридий каби зотлар етишиб чиққан. Улар Ислом оламида ёрқин из қолдирган сиймолардир. Улар қолдирган мерос ислом ҳақиқатини ифодалаган.  

Мазкур конференциянинг уламолар юртида ўтказилишида ҳам чуқур маъно бор. Ислом динининг тинчлик ва осойишталикни тарғиб қилиши, бағрикенгликни таъкидлашида ушбу етук уламоларнинг алоҳида ўрни бор.  

Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама алоқалар қадим тарихга бориб тақалади. Бугун бу давлатлар ўртасидаги муносабатларга урғу берадиган бўлсак, ушбу муносабатларнинг мустаҳкам асосларга барпо этилганини кўрамиз. Бу борада бир қанча йўналишларга эътибор қаратмоғимиз мумкин бўлади.

Хусусан, Миср давлати биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини эътироф этиб, ўзининг элчихонасини бу юртда очишга шошилгани ва 1994 йилда Миср заминида Ўзбекистон элчихонаси очилганини қайд этиш даркор.  

Кейинги йилларда ушбу икки давлат ўртасидаги илмий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар ривожланганини икки давлат раҳбарларининг ташрифлари орқали билишимиз мумкин. 2018 йилда Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси жаноблари Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноблари Мисрга ташриф буюрди. Бу ташрифлар икки томонлама ҳамдўстлик алоқаларининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. 

Мен тўхталиб ўтмоқчи бўлган яна бир жиҳат – Ўзбекистонда кенг тарқалиб, намоён бўла бошлаган диний-маърифий соҳадаги изчил ўзгаришлардир. Бу ислоҳотлар, илмий-интеллектуал ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юритаётган сиёсатда очиқ-ойдин ўз ифодасини топган. Бу эса Ислом цивилизацияси меросини қадрлаш, илм-фан ва уламоларга эҳтиром кўрсатиш орқали ўз ифодасини топади.  

Бир сўз билан айтганда, мазкур анжуманга ташриф ўлароқ Ўзбекистон Президенти бу табаррук заминда муҳим ислоҳотларни олиб боргани, хусусан Ўзбекистонда маънавий-маърифий, диний ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш, ислом меросини бойитиш, уламоларига юксак эҳтиром кўрсатиши гувоҳи бўлдик.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Назир Муҳаммад Айёд: “Мазкур конференция тинчлик ва эзгулик йўлидаги муҳим анжуманлардан бири бўлди”