Навоий шаҳрида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида шахмат мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Юртимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ривожланиши учун барча шароитлар яратилмоқда.  

Президентимизнинг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори  бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим тизими ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Шахмат кунлари” ўтказилмоқда.

[gallery-12612]

Навоий шаҳрида ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичида туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган 5-7 ёшли ўғил ва қизлар 5 тур доирасида дона суриб, ўзаро баҳслашди.

Якуний натижаларига кўра, 1-ўринни ўғил бола тарбияланувчилар ўртасида Навоий шаҳридаги “Янги авлод” оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Муҳсин Комилов, қизлар ўртасида  Навоий шаҳридаги 31-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Хушноза Муродиллаева эгаллади. Эндиликда улар мусобақанинг республика босқичида вилоят шаънини ҳимоя қилади.

Ғолиб ва совриндор болажонларга бошқарманинг “Диплом” ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев,

С.Аслонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жажжи шахматчилар мусобақаси