Шахмат бўйича онлайн тарзда ўтказилган “Titled Tuesday” турнирида ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров муваффақиятли иштирок этди.

Турнир ғолиблиги 11-турда 10 очко жамғарган польшалик Ян-Криштоф Дудага насиб этди. 11 имкониятдан 9 очко жамғарган Синдоров қўшимча кўрсаткичларга кўра, 2-ўринни қўлга киритди. Америкалик Кристофер Ю 3-ўриндан жой олди.

Онлайн турнир ғолиби 1 минг АҚШ доллар пул мукофоти соҳиби бўлган бўлса, Синдоров 750, 3-поғонани банд этган шахматчи 350 долларга сазовор бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Синдоров “Titled Tuesday” турнирида 2-ўринни эгаллади