Маълумки, мавжуд тартибга кўра, республиканинг ҳар бир ҳудудида “Жасорат мактаблари” ташкил этилиши белгиланган. Бу мактабларга тарбияси оғир ўқувчилар ҳам қамраб олиниши режалаштирилган. Мазкур мактабларга касбий салоҳияти юқори ўқитувчилар ишга жалб этилади.

Хўш, «Жасорат мактаблари»га кириш имтиҳонлари қай тартибда ўтказилади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, “Жасорат синфлари”да ўқиш муддати етти йилдан (5 — 11-синфлар) иборат бўлади. Ҳар йили 4-синфни битирган 26 нафар ўқувчи 5-синф учун танлов асосида қабул қилинади. Ўқишга кириш учун номзод ўқувчиларнинг ҳужжатлари “ariza.piima.uz” платформасида онлайн шаклда қабул қилинади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўқишга кириш имтиҳонлари икки (тест ҳамда жисмоний) босқичда амалга оширилади ҳамда тест синовлари ўтказиладиган фанлар бўйича топшириқлар спецификацияси ва баҳолаш мезонлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳар йили имтиҳон бошланишидан бир ой олдин эълон қилинади.

Тест синовлари она тили ва математика фанларидан ташкил этилади. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари ҳар йили август ойида вазирлик ва “Жасорат мактаблари”нинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

“Жасорат синфлари”да таълим жараёнлари қандай ташкил этилади?

Таълим жараёнлари 5-11- синфларда кундузги таълим шаклида, умумий ўрта таълим муассасалари учун белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Мактабда математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади. Ўқувчилар 9-синфни якунлагач таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлишади. 11-синфни тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома берилади.

"Жасорат мактаблари”ни аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчиларга қандай имтиёзлар бор?

Аъло баҳолар билан тамомлаган ҳамда “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига Мудофаа вазирлиги томонидан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Жасорат мактаблари”га номзодлар томонидан ўқишга кириш учун берилган аризалар айрим ҳолларда таҳрирлашга юборилиши ёки рад этилиши мумкин.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ